“Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик танлов ғолиблари аниқланди
Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги раёсат қарори асосида тизимдаги барча бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари ўртасида танлов ташкил этилди.
Бу йилги ғолиблар сони ўтган йилдагиларга қараганда кўпроқ бўлди. Хусусан, таҳлилларга кўра касаба уюшма аъзоларининг сони 100 нафардан ортиқ бўлган бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлар ўртасида ўтказилган кўрик-танловнинг 3 ўрин соҳиблари “Ўзбектелеком” АК Самарқанд (298 балл) ва Навоий (297 балл) филиаллари, иккинчи ўрин соҳиблари Тошкент ИНХА университети (364 балл) ва “Ўзбектелеком” АК (363 балл) бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари бўлишди.
Мухаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Самарқанд филиали (373 балл) ва “Ўзбекистон почтаси” АЖ Тошкент филиали (372 балл) бошланғич касаба уюшмаси ташилотлари кўрик-танловнинг биринчи ўрнини эгаллаб республика финал босқичига йўлланмани қўлга киритишди.
Шунингдек, касаба уюшма аъзоларининг сони 100 нафаргача бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида ўтказилган кўрик-танловда AT “Aloqabank” Нукус филиали (231 балл) бошланғич касаба уюшма ташкилоти 3 ўринни, Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти ахборот-кутубхона маркази бошланғич касаба уюшма ташкилоти (285 балл) 2 ўринни эгаллади.
Кўрик танлов биринчи ўрин соҳиби “Матбуот тарқатувчи” АК (317 балл) бошланғич касаба уюшма ташкилоти қўлга киритиб, финал республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Мазкур кўрик-танлов ғолиблари “Касаба уюшмаси куни” байрами арафасида муносиб диплом ҳамда эсдалик савғалари билан тақдирланадилар.
Ғолибларимизни муборакбод этамиз.