"Матбуот тарқатувчи" акциядорлик компанияси ўз акцияларини сотиб олиши тўғрисида
"Матбуот тарқатувчи" акциядорлик компанияси кузатув кенгашининг 2024 йил 29 июлдаги 8-сонли баёнига асосан, жамият ўз акцияларини қуйидаги шартларда сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилганини хабар қилади:
Акцияларни сотиб олиш тартиби — биржа савдоси орқали (эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида акциядорлардан аризалар қабул қилинади);
Олинадиган акциялар тури — оддий акциялар;
Олинадиган акциялар сони — жойлаштирилган акцияларнинг 7 фоизи, яъни жамиятнинг 70 000 (етмиш минг) оддий акциялари;
Акцияларни олиш нархи — битта акция учун 17 000 (ўн етти минг) сўм;
Олинган акцияларнинг тўлов шакли — пул ўтказиш орқали;
Олинган акцияларнинг тўлов муддати — Т+2 (икки) кун (Т – “Тошкент” РФБдаги битим куни);
Акцияларни сотиб олиш муддати — жамият акциядорларидан аризалар қабул қилиш муддати тугаган кундан бошлаб 15 (ўн беш) кун.
Маълумот учун телефон: (71) 233-75-49